Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк JCB тўлов тизими билан ишлашни бошлади

Ўзсаноатқурилишбанк JCB тўлов тизими билан ишлашни бошлади

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати

2019 йилда Ўзсаноатқурилишбанк картага оид процессингни модернизация қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишни бошлади. Унинг мақсади электрон ПИН-кодли халқаро карталарни чиқариш, мультивалюта ҳисоб рақамлари ва карта бўйича кредит лимити, шунингдек, алоқасиз карталар, шу жумладан JCB халқаро тизимларидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш ва эквайринг тармоғини кенгайтиришдан иборат. Бугунги кунда лойиҳа амалга оширилган, янги карта маҳсулотларини синовдан ўтказиш ва созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

2021 йил январь ойида WAY4 янги процессинг ишга туширилди, унда барча JCB карталари эгалари Ўзсаноатқурилишбанк банкоматларида нақд пул ечишлари ва банкнинг ҳамкорлари тармоғида харидлар бўйича тўловларни амалга оширишлари мумкин.

«Минтақада юқори нуфузга эга бўлган энг йирик ва ишончли банклардан бири ҳисобланган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Ўзбекистон Республикасида JCB карталарини қабул қилишни бошлаганини билдиришдан мамнунмиз. Ўзбекистон — қадимий тарих, бой таомлари, меҳмондўст одамлари билан машҳур туристик йўналиш ҳисобланади. Ўзбекистон нафақат россиялик сайёҳларни, балки одатда JCB карталари эгалари кўп бўлган Япония ва бошқа Осиё мамлакатлари сайёҳларини ўзига жалб қилади. 2018 йилда визасиз тартиб жорий этилгани ва бизнинг «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ билан ҳамкорлигимиз сайёҳлик оқимининг янада ошишига ҳамда JCB карталари эгалари республикага сафарлари давомида харидлар бўйича тўловларни амалга ошириш ва нақд пул ечиши учун янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилади», — деди JCB International (Eurasia) LLC бош директори Такаси Суэцугу.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқаруви раисининг ўринбосари Улугбек Таваккалов таъкидлашича, Humo бўйича хизмат кўрсатувчи банкомат-терминал тармоғи бир вақтнинг ўзида JCB халқаро тўлов тизими карталарига хизмат кўрсатади. Ҳозирда бундай банкоматлар сони 150, бундай терминаллар сони эса 16 мингтани ташкил этади.

Маълумот учун: JCB бу жаҳондаги йирик тўлов бренди, етакчи эмитент ва Японияда кредит карталарнинг харидоридир. Компания 1961 йилда ташкил топган. 1981 йилдан JCB бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиб, ўз фаолияти доирасини кенгайтирмоқда. Банкнинг қабул қилиш тармоғи дунёдаги қарийб 35 миллион савдо вакилларини қамраб олади. Ҳозирги вақтда JCB карталари 140 миллиондан ортиқ карта эгалари бўлган 20 дан зиёд мамлакатлар ва ҳудудларга чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг