Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз» ва «Лукойл» қўшма корхона ташкил этади ва геология-қидирув ишлари ўтказади

«Ўзбекнефтгаз» ва «Лукойл» қўшма корхона ташкил этади ва геология-қидирув ишлари ўтказади

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг тизимидаги корхона, заводлар раҳбарлари иштирокида видеоалоқа орқали селектор йиғилиши ўтказилди.

Бошқарув раиси тизимда тўлиқ карантин қоидаларига амал қилиш, ишчи-ходимларни асраб-авайлаш, улар учун барча шароитларни яратиб бериш, иш жойларни дезинфекция қилиш, антисептик ва ҳимоя воситалардан тўлиқ фойдаланган ҳолатда ишлаш, назорат ўтиш жойларида ишчи ходимларнинг тана ҳароратини доимий ўлчаб боришни мутлоқо тўхтатмаслик борасида топшириқлар берди.

Бу борада мавжуд захира яратилишида камчиликларга йўл қўйган «Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги» департаменти раҳбарининг иши қониқарсиз деб баҳоланди ва муаммолар бартараф этилмаса жазо чоралари кўрилиши таъкидланди.

2020 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспорт бўйича белгиланган натижага эришиш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасида қилинадиган ишлар муҳокама қилинди. Жорий йилда ишга тушириладиган янги ишлаб чиқариш қувватларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Бошқарув раиси GTL лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари декабрь ойида ниҳоясига етказилиши кераклиги, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан ва Газли нефть-газ қазиб чиқариш объектларида 3 та суюлтирилган газ олиш қувватлари сентябрь-ноябрь ойларида фойдаланишга топширилиши бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шунингдек, «Денгизкўл, Ҳожидавлат ва Шарқий Олот газ конденсат конларини ўзлаштириш» лойиҳаси доирасида қудуқларни жиҳозлаш ишларини якунлаб, сентябрь ойида объект тўлиқ эксплуатацияга топширилиши белгиланди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида Жанубий Кореянинг «ЭсКей» компанияси ва Американинг «Хонейвел ЮОПи» компанияси билан олиб борилаётган ишлар, «Сокар» ва «БиПи» компаниялари билан инвестицион блокларда геология қидирув ишларини олиб бориш ва ўзлаштириш, «Лукойл» компанияси билан Ўзбекистон Республикаси инвестицион блокларида олиб бориладиган геология-қидирув ишлари муҳокама қилинди ва вазифалар белгилаб олинди.

Амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан яна бири бу — «Шўртан газ кимё комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш». Лойиҳанинг қиймати 1,7 млрд. долларни ташкил қилади, бугунги кунда 300 млн. долларга Газпромбанк билан кредит маблағлари ҳисобига лойиҳа молиялаштирилмоқда, қолган манбалар аниқ эмас. Шу боисдан, давлатимиз раҳбари мазкур лойиҳага давлат кафолатисиз хорижий кредитларни, жумладан, Хитой тараққиёт банкининг маблағларини лойиҳавий молиялаштириш асосида жалб қилиш бўйича кўрсатма берганликлари алохида таъкидланди.

«2017-2021 йилларда углеводород хом-ашёсини қазиб чиқаришни ошириш Дастури» доирасида алоҳида Амалга ошириш гуруҳини (ГРП) ташкил этилиши лозимлиги ва бир ҳафта муддатга ушбу гурух бўйича таклифларни киритиш борасида раис ўринбосарларига топшириқ берилди.

Геология қидирув ишларини амалга ошириш, углеводородларнинг янги захираларини топиш олдимизда турган энг устувор вазифалардан биридир. Шу сабабдан, Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда углеводород заҳирасини ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилди.

Шу билан бирга, «Ўзбекнефтгаз» жамияти ва «Лукойл» компанияси ўртасида ташкил этилаётган қўшма корхонага геология-қидирув ишларини олиб бориш учун истиқболли инвестицион блокларни аниқлаш масаласини жадалштириш лозимлиги айтилди.

Шунингдек, бурғулаш ва қурилиш билан тугатилган қудуқлар иш фаолиятини ўрганиш, бажарилган иш ҳажмлари далолатномаларини расмийлаштириш бўйича «Ишчи гуруҳи»нинг амалга ошираётган ишлари ҳам танқид қилинди.

Бошқарув раиси мавжуд аввалдан тўлов, жорий қарздорлик миқдорлари бўйича ноаниқликлар сақланиб қолаётгани, дебитор қарздорлиги бўлган ташкилотлар билан қарздорликни ундириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмаётганини танқид қилиб бу бўйича тегишли масъулларни огоҳлантирди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг