Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда диск ишлаб чиқарувчи қўшма корхона тузилади

Ўзбекистонда диск ишлаб чиқарувчи қўшма корхона тузилади

Фото: «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати

Бугун, 16 май куни «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ҳамда «Shijiazhuang Zhongxing Machinery Manufacture Co Ltd.» Хитойнинг етакчи диск ишлаб чиқарувчи компанияси ўртасида қўшма корхона тузиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Янги қўшма корхонанинг низом жамғармаси 3,4 млн. АҚШ долларни ташкил этади, шундан 1,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси киритилиши белгиланган. Келишувга асосан корхонага 30 дан ортиқ янги замонавий асбоб-ускуналар олиб келинади.

Шунингдек, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 минг дона ғилдирак дисклари ишлаб чиқариш ташкил этиб, мамлакатимизнинг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондиради. Янги ташкил этилаётган корхонада 100 га яқин янги ишчи ўринлари яратилади.

Ушбу корхона 2020 йилнинг биринчи чорак якунида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг