Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки яна бир ютуққа эришди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки яна бир ютуққа эришди

«Ўзмиллийбанк» АЖ яна бир ютуққа эришди. Банк Compliance Control Ltd компанияси томонидан ўтказилган QSA-аудити натижалари билан тасдиқланган сертификатга эга бўлди. Бу ҳақда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ахборот хизмати томонидан маълум қилинган.

— «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг янги ютуғи!

Ҳурматли Банкимиз мижозлари, қўлга киритган навбатдаги ютуғимиз ҳақидаги хабар билан ўртоқлашётганимиздан бағоятда ҳурсандмиз!

«Ўзмиллийбанк» АЖ га Payment Card Industry Data Security Standard 3.2.1 стандарти талабларининг тўлов карталари маълумотларини сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш қисми бўйича PCI DSSстандартига мувофиқлигини кўрсатувчи сертификат топширилганини маълум қилмоқчимиз. Мазкур мувофиқлик сертификати, Compliance Control Ltd компанияси томонидан ўтказилган QSA-аудити натижалари билан тасдиқланган, — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг