Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий банк «Эффект Макаренко» ёритган ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Миллий банк «Эффект Макаренко» ёритган ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Фото: «Xabar.uz»

Телеграм мессенджерининг «Эффект Макаренко» каналида 2019 йил 21 октябрда ёритилган ҳолат юзасидан Ўзмиллийбанк муносабат билдирди.

Мазкур мақолада Самарқанд бўлимида ташкил этилган автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидаги VISA карталарига хизмат кўрсатувчи банкомат қурилмаси ишламаётганлиги ва банк ходимлари уни тузатишга уринаётганликлари таъкидланган.

Мурожаат юзасидан ўрганиш олиб борилганда, автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш шаҳобчасига HUMO тизимида ишловчи янги банкомат ўрнатилаётганлиги сабабли бошқа банкоматлар ҳам электр тизимидан узиб қўйилганлиги ва вақтинча фаолият юритмаётганлиги аниқланган. Бу ноқулайликни бартараф этиш мақсадида банк ходимлари томонидан мижозимиз нима мақсадда мурожаат қилаётгани ўрганилган.

Бу ерда, мижозимиз ўз VISA корпоратив картасидан керакли маблағни миллий валюта – сўмда нақдлаштириш бўйича банк ходимларига мурожаат қилган. Бугунги кунда амалдаги банк қонунчилиги ҳужжатларига кўра, бу турдаги яъни корпоратив карталардан ҳисобдаги маблағни банкоматлар орқали нақдлаштириш назарда тутилмаган. Шу сабабли, мижозимизнинг бу мурожаати юзасидан эҳтиёжи кондирилмаган.

Нима учун мижоз бу масалада амалдаги Қонунчиликни билмай мурожаат этгани, шунингдек банклардаги банкоматлар ишламайди деб бонг солгани биз учун қоронғу. Миллий банк фаолиятини тизимли равишда такомиллаштиришга эътибор қаратилмоқда, мижозларга ҳам қулай имкониятлардан фойдаланиш учун масъулият кучайтирилмоқда.

Бугунги кунда автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш шаҳобчасида барча банкоматлар ўз фаолиятини юритмоқда ва мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг