Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қанчага ошди?

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қанчага ошди?

Фото: «Xabar.uz»

«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарорига кўра, 1 февралидан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
  • энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан:

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари тасдиқланди.

Базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг