Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга қарамай экспорт-импорт жараёнлари узлуксиз давом этмоқда

Коронавирусга қарамай экспорт-импорт жараёнлари узлуксиз давом этмоқда

Дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус инфекцияси қарийб 170 га яқин мамлакатга кириб борди.

Юртимизда ҳам мазкур вирус қайд қилинганидан сўнг, жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида шахслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Аммо, ушбу чеклов Ўзбекистон Республикасидан товарлар экспорти ёки мамлакатга товарлар импортини тўхтатилишини назарда тутмаган. Шу сабабли озиқ-овқат етишмовчилиги юзага келиши борасидаги айрим фикр мулоҳазалар ўринсиздир.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг 4 та ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали 24 соат давомида товарларни экспорт ва импортга расмийлаштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг 16-24 март кунига қадар вилоятга келтирилган жами 5,15 миллион АҚШ долларлик товарлар импорти ва 6,6 миллион АҚШ долларлик товарлар экспорти тез фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилди. Импорт товарларининг асосий қисми гуруч, картошка, мандарин маҳсулотлари ва иссиқхона асбоб ускунларини ташкил қилган бўлса, экспорт эса цемент, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа товарлардан иборат.

«Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, четдан келтириладиган истеъмол товарлари, хусусан бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларининг импортида узилишлар йўқ ва шу сабабли ички бозорда уларнинг танқислиги кузатилмайди деб ишонч билан айта оламиз», — дейилади Давлат божхона хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг