Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жисмоний шахслар учун ижаранинг энг кам ставкалари 6-25 фоизга оширилди

Жисмоний шахслар учун ижаранинг энг кам ставкалари 6-25 фоизга оширилди

Фото: «Xabar.uz»

«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Улардан 2020 йилда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланилади, деб хабар берди «Норма».

Солиқлар пасайтирилишига йўл қўймаслик учун 2014 йилдан буён ҳукумат кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага беришнинг энг кам ставкаларини белгилайди. Ижарага берувчи ўзининг мол-мулкини жуда арзон ёки ҳатто бепул тақдим этишга ҳақли. Бироқ бюджет бундан зиён кўрмаслиги керак. Ижаранинг белгиланган энг кам ставкаларидан келиб чиқиб, 12% ЖШДСни тўлашга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан ставкалар индексация қилинган:

  • нотурар жойлар учун – 15-25%га. Тошкент шаҳридаги нотурар кўчмас мулк бўйича ижаранинг энг кам ставкалари ҳаммасидан кўп ўсди – ойига 1 кв.м. учун 25 минг сўм.
  • автотранспорт воситалари учун, ўртача – 6%га (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 12-илова).

Фуқаролар мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадларга 2020 йилда 12% ставка бўйича ЖШДС солинади.

Эслатиб ўтамиз, юридик шахслар учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳар йили вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг