Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Миср компанияси раиси билан учрашди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Миср компанияси раиси билан учрашди

Жаҳонгир Артикходжаев Мисрнинг «Elsewedy Electric» компанияси директорлар кенгаши раиси Аҳмад ал Сувейди бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Тошкент шаҳар ҳокими хорижий меҳмонга юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, инвестицион сиёсат, инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар борасида маълумот берди. Дунё давлатлари билан турли соҳаларда алоқалар яхшиланиб бораётганлигини қайд этди. Янгиланишлар ва ўзгаришларда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик аҳамиятли бўлаётганлигини айтиб ўтди.

Аҳмад ал Сувейди ўз компанияси ҳақида маълумот берар экан, улар қайта тикланадиган энергиясини ишлаб чиқариш учун кабеллар, трансформаторлар, электротехника буюмлари, электр узатиш тармоқларини қуриш ва жиҳозлаш, тарқатиш тизимлари, газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири эканлигини айтиб ўтди. Ҳозирда Руминия, Греция, Словения, Чехия, Қатар, Жазоир, Сурия, Бангладеш, Танзания, Гана ва бошқа мамлакатларда компания филиаллари фаолият юритаётганлигини маълум қилиб, қатор йўналишларда Ўзбекистон, хусусан, Тошкент билан ҳамкорликда ишлаш таклифини билдирди. Жумладан, Тошкентда драйпорт қуриш(қуруқликдаги логистика маркази), смарт ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш ва электр энергияси таъминоти соҳасида биргаликда ишлаш нияти борлигини айтиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими хорижий меҳмонга пойтахтда амалга оширилиши режалаштирилган қатор лойиҳаларни таклиф этди. Мазкур таклифга асосан, компания мутахассислари тегишли тизимларни ўрганишади ва уларнинг хулосаларига кўра, ҳамкорлик истиқболлари белгиланади.

Манба: tashkent.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг