Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар ажратади

Фото:«Gazeta.uz»

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Лилия Бурунчук Ўзбекистон ҳукумати билан Жаҳон банки ўртасидаги мамлакат қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун йўналтириладиган умумий қиймати 500 миллион долларлик қарз битимини имзолади.

Бу ҳақда «Platforma.uz» хабар берди.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, ЖБнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, шунингдек, банк ва тегишли идоралар вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан тегишли равишда 276 миллион ва 224 миллион доллар миқдорида молиялаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг