Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Глобал қарз 253 триллион долларга яқинлашди — дефолт хавфи янада ошди

Глобал қарз 253 триллион долларга яқинлашди — дефолт хавфи янада ошди

Фото: «Internationalwealth.info»

Глобал қарз миқдори 2019 йилнинг учинчи чораги охирига келиб рекордни янгилади ва 253 триллион долларга яқинлашиб қолди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар берди.

Паст фоиз ставкалари боис бутун дунёда давлатлар ва корпорациялар қарз олишни кўпайтириб юборгани ушбу ҳолатга олиб келди. Олдиндан кўриб бўлмас вазиятлар боис, иқтисодчилар томонидан, дефолт юз бериши эҳтимоли ошиб бораётгани тахмин қилиняпти.

Халқаро молия институти баҳолашича, глобал қарз миқдори жаҳон ЯИМнинг 322 фоизига етди ва тинмай ўсмоқда. Агар бу кўрсаткич 2019 йил иккинчи чорагида 250,9 триллион долларни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг биринчи чорагида 257 триллион доллардан ошиб кетиши кутилмоқда.

Иқтисодчиларга кўра, жаҳон қарзлари бўйича вазиятга Хитой салбий таъсир кўрсатмоқда. 2017-2018 йилларда ушбу мамлакат иқтисодиёти ўсиши сусайиши ортидан, 2019 йилда қарзлари кўпайишни бошлади. Айни пайтда ХХРда уй хўжаликлари қарздорлиги мамлакат ЯИМнинг 55 фоизига етдики, бу ҳам ўзига хос рекорд саналади. Хитойнинг умумий қарзи эса ЯИМнинг 310 фоизига яқинлашмоқда, бу ривожланаётган мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан (салбий маънода, албатта) бири ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг