Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банкдан кредит олишда прописка чеклови бекор қилинди

Банкдан кредит олишда прописка чеклови бекор қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Эндиликда банклардан кредит олишда шахснинг доимий яшаш жойи аҳамият касб этмайди. Бу ҳақда Davletovuz канали ёзмоқда.

«Банклар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгаришлар 2019 йил 16 октябрдан кучга киради.

Унга кўра, истеъмолчи-жисмоний шахс яшаш жойидан қатъий назар ўзи танлаган банкка кредит олиш учун мурожаат этишга ҳақли» дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг