Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Долларнинг расмий курси 8700 сўмлик «довон»ни забт этди

Долларнинг расмий курси 8700 сўмлик «довон»ни забт этди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 6 августидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ҳафтадаги курсга нисбатан 38,16 сўмга ошиб, 8704,87 сўмни ташкил этди. Бу расмий курснинг илк бор 8700 сўмлик «довон»дан ошиши бўлди.

Евро курси ҳам ошди (+26,79) ва бир евро 9668,50 сўм этиб белгиланди. Россия рубли эса 2,78 сўмга арзонлаб, 133,85 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг