Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боғотда саксовулдан чой тайёрланмоқда

Боғотда саксовулдан чой тайёрланмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Боғот туманидаги «Олтин қум» фермер хўжалиги саксовулдан чой ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Мазкур фермер хўжалиги 1999 йилда Қорақум этакларида ташкил қилинган. Шундан буён унинг фаолияти тобора кенгайиб бораётир. Бу ерда пахта ва ғалла етиштириш билан биргаликда чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик тармоқлари ҳам ривожланмоқда. Захкашлардан эса балиқчиликни ривожлантириш учун унумли фойдаланилмоқда.

— Хўжалигимизда 10 нафар ишчи меҳнат қилишади. Улар билан биргаликда ариқ ва зовур бўйлари, йўллар атрофида саксовул, қорамиқ, сўзан ва исириқ ўсимликларини кўпайтиряпмиз, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Шавкат Сотимов.

Маълумки, саксовул, қорамиқ ва сўзан ўсимликлари чўл ҳудудларида ўсишга мослашган бўлиб, уларнинг гули ва меваларидан доришунослик соҳасида кенг фойдаланиш имконияти мавжуд.

— Қорамиқ ўсимлиги асосан Хоразм ва Қорақалпоғистонда қумлоқ ҳудудларда ўсади. Унинг худди малинаникига ўхшаш меваси шифобахш бўлиб, халқ табобатида анемия, жигар ва талоқ касалликларири даволашда фойланиб келинган, — дейди боғотлик шифокор У.Абдуллаев.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, саксовул гулидан тортиб оддий шох-шаббаларидан тайёрланган дамлама тинчлантирувчи ва қон босимини пайсайтирувчи хусусиятга эга.

— Саксовулдан қуруқ чой тайёрлашни йўлга қўймоқдамиз, — дея суҳбатни давом эттиради Ш.Сотимов. — Ҳозирча мамлакатимиздаги дорихоналарга шифбахш чой қадоқларини етказиб бериш билан чекланамиз. Кейинчалик маҳсулотимизни чет элга экспорт қилиш режамиз ҳам йўқ эмас.

Э.Бахт

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг