Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биз янги ҳаёт сифатини яратамиз — «Zarafshan Golden group»

Биз янги ҳаёт сифатини яратамиз — «Zarafshan Golden group»

Фото: Xabar.uz

Навоийга бирор марта келмаган одам учун шаҳар ҳақидаги тасаввурлар кўп ҳолатда шундай бўлади — чўл, қум, тутун. Бошқа нарса йўқ.

Аммо шаҳарни ўз кўзингиз билан кўргач фикрингиз зумда ўзгариши турган гап. Чунончи, аэропортдан чиққанингиз ҳамоно минг йиллар бурун Қорахонийлар томонидан қурилган сарой дарвозасига кўзингиз тушади. Эътиборга олиб қўясиз, қадим Мовароуннаҳрда саройлар кўп бўлган, аммо археологлар томонидан ўрганилгани ягона — Работул Малик.

Сарой харобалари қаршисида эса сардоба жойлашган. Қизиққан одам бемалол кириб кўраверади, эшиги мудом очиқ. Энди табиатга келсак, шаҳардан кўп эмас, бир чақирим ташқарига чиқсангиз бўлгани, бепоён чўл, дала-даштга кўзингиз тушади. Нимага Дубайдек жойдан араб шайхлари атайлаб Навоий чўлларига келишини шунда тушунасиз.

«ZARAFSHAN GOLDEN GROUP»

Биз бугун сизга ҳикоя қиладиган компаниянинг бош офиси мана шу шаҳарда жойлашган. «Zarafshan Golden group» турли йўналишларда фаолият юритадиган концерн бўлиб, таркибида 18 та корхона бор. Қурилиш, трикотаж, меҳмонхона, ресторан, охак заводи, темир-бетон заводи, иссиқхона ва бошқа ишлаб чиқариш объектларида 2000 дан ошиқ ходим меҳнат қилади.

Ҳаммаси бундан 25 йил муқаддам, 6 кишилик корхонадан бошланган эди. Аввалига Улуғбек Файзиев бошқарувида «Файз» МЧЖ очилди. Кейинроқ Зарафшон шаҳридаги 49-сонли автомобиль корпорациясининг хусусийлаштирилган акциялари сотиб олиниб, барча техник жиҳозлари янгиланди.

БАА, Германия ва Хитойдан махсус техника сотиб олинди. Натижада корхона фаолияти кенгайди, кўплаб йўллар қурилди, таъмирланди, қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга, Навоий кон-металлургия комбинати, Зарафшон-Нюмонт (Ўзбекистон-АҚШ), Амантайтау-Голдфилс (Ўзбекистон-Буюк Британия) каби қўшма корхоналарига хом ашё етказиб берувчи оҳак заводи қурилди.

НАФАҚАТ БИЗНЕС

«Zarafshan Golden group» компанияси бизнес билан биргаликда ижтимоий соҳага ҳам катта эътибор қаратиб келади. Хусусан, 100 дан ортиқ маҳкумлар иш билан таъминланиб, қайта тарбиялашга ҳисса қўшилмоқда. Шу билан бир қаторда улар меҳнат қилиб қўшимча даромад топишига имкон яратилган.

Компания кластер тизимида фаолият юритади, турар-жой қурилишида хом-ашёдан тортиб, қурилиш материалларигача корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилади. Бу жараёнда кўплаб фуқаролар иш билан таъминланади. Асосий эътибор «темир дафтар» ва «ёшлар дафтари»га қаратилади. Эҳтиёжмандларни иш билан таъминлаш компания учун муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек яна Навоийдаги Фанлар академияси филиали ва Туркиянинг «ֿВарнет» компанияси билан ҳамкорликда иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларни қайта ўқитиш устида иш олиб бориляпти. Айни вақтда Ўзбекистондаги аксарият иссиқхоналарда хорижлик мутахассислар ишламоқда. «Zarafshan Golden group» ташаббуси ишга тушса, маҳаллий мутахассислар уларнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

ПАНДЕМИЯ

Бутун дунё иқтисодига таъсир ўтказган карантин «Zarafshan Golden group»га ҳам билинди, фаолият ҳам қарийб 60 фоизга тўхтаб қолди. Компания дарҳол пандемия шароитида ишлаш тизимига ўтди — ҳар бир объектга шифокор тайинланди, махсус ётоқхоналар тайёрланиб, ходимлар объектдан чиқмасдан ишлашга ҳаракат қилдилар. Ишлаб чиқариш ҳам кескин пасайди — фақат инвестицион лойиҳаларни юритишга аҳамият қаратилди.

Аммо шунча қийинчиликка қарамай ходимлар иш ҳақи сақлаб қолинди. Ҳатто ишламай, уйда ўтирганларга ҳам маош тўланди. Нима учун? Чунки «Zarafshan Golden group» учун ҳар бир ходим қадрли.

Умуман, яхши кадрни тайёрлаш осон эмас. Иш ўрганган, синовларда тобланган, хорижда амалиёт ўтаб келган ва етарлича тажрибага эга ишчиларни осонгина бўшатиб юбориш компания учун ҳам зарарли бўларди. Шу сабабли 6 ойлик карантин давомида уларга маош берилди. Ҳар қанча оғир бўлмасин, имкон қадар ходимларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинди.

ЧЎЛДАГИ БАХТ

«Zarafshan Golden group» томонидан яна бир катта ижтимоий лойиҳа режалаштирилган. Шаҳардан ташқарида компанияга тегишли 100 гектарлик майдон бўлиб, тупроқ ости гил билан қоплангани боис деҳқончилик юритишга яроқсиз ҳисобланади. Яқин вақтлар ичида бу ерда «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»даги фуқаролар учун уй-жой ва иссиқхона қуриш режалаштирилган.

Қандай қилиб дейсизми? «Zarafshan Golden group»дагилар бунинг йўлини топишган. Ҳар бир уй олдида 10 сотихли ойнали иссиқхона қурилади ва гидропоника усулида помидор, бодринг ва бошқа экинлар етиштириш хонадон эгаларига ўргатилади. Уй-жой ва иссиқхона кредит ҳисобига берилади.

Ушбу лойиҳа ижтимоий характерга эга бўлиб, «Zarafshan Golden group» ундан даромад олишни кўзламаган. Асосий эътибор давлат сиёсати доирасида аҳолининг камбағал қатламига ёрдам кўрсатишга қаратилган.

ЯНГИЧА СИФАТ ҲАҚИДА

Компаниянинг асосий фаолияти кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш бўлиб, «Zarafshan Golden group» томонидан 2019 йилда 500 та хонадондан иборат турар-жой мажмуалари, 2020 йилда эса жами 801 та хонадондан иборат турар-жой бинолари қурилди. Хусусан, пойтахт Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида турар-жой мажмуаси фойдаланишга топширилган бўлса, айни вақтда Zarafshon City  бунёд этилмоқда.

Яхши биламиз, бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Аммо уларнинг орасида сифатлиси бўлганидек, сифатсизи ҳам учраб турибди. Бунга сабаб нимада? Назорат етарли эмас!

Қурилиш сифатини доимий кузатиб бориш қийин. Айниқса ҳозирги шароитда. Қурилиш кўп, қаердадир цемент кам ёки кўп қўшилиши мумкиндир, бошқа жойда бинога тушаётган босим юки тўғри тақсимланмайди. Буни ҳамма ҳам бирдек назорат қила олмайди. Натижада муаммо юзага келади.

«Zarafshan Golden group» бунга ҳам ечим топиб қўйган. Айни вақтда компания янгича иш услубига ўтмоқда. Яқин вақтларда Навоий шаҳрида 19 қаватли уй тикланади. Кўп қаватли турар-жойнинг каркас ва ригел қисми тўлиқ заводда қуйилади ва қурилиш жойига олиб келиниб, монтаж қилинади. Ғишт ўрнига эса газобетон ишлатилади. Уй қурилишида барча жараён қатъий назорат остида бўлади. Завод чиқараётган маҳсулот лаборатория синовидан ўтказилади.

Уй қурилишида анъанавий ғишт ва бетон қоришмадан фойдаланилмайди. Газобетон эса оддий ғиштдан тўрт баробар енгил. Натижада пойдеворга тушадиган юк камаяди. Шу сабабли бино нафақат тежамкор, балки мустаҳкам ҳам бўлади.

Зеро «Zarafshan Golden group» интилаётган марра ҳам айнан шудир. «Биз янги ҳаёт сифатини яратамиз» — корхонанинг шиори шунақа жаранглайди...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг