Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банклар «ишончли мижозлар»га қулай шартларда кредит ажрата бошлади

Банклар «ишончли мижозлар»га қулай шартларда кредит ажрата бошлади

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзсаноатқурилишбанк» Ўзбекистонда биринчи маротаба тадбиркорлар учун олдиндан маъқулланган кредитларни тақдим эта бошлади, деб хабар бермоқда «Банк ва мижоз» канали.

Кредит шартномасини имзолаш орқали банк мижозлари 1 йил давомида исталган вақтда ўзларининг вақтинчалик харажатларини қоплаш учун ушбу линиядан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Бу ҳақида банкнинг телеграм каналида маълум қилинган.

Ипотека банк ҳам юридик шахслар учун ишончли кредит ажратишини маълум қилмоқда.

Кредит маблағлари банкда асосий ҳисобварағига камида 3 йилдан бери хизмат кўрсатиладиган банк мижозларига ажратилади.

Кредит муддати 12 ой, кредит миқдори 500 млн.сўмгача, таъминотсиз!

Бошқа шартлари ҳақида батафсил банк сайтида танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг