Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармага директор тайинланди

Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармага директор тайинланди

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига Ашрафханов Бахром Баходирович тайинланди.

Баҳром Ашрафханов 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1994 йилда Америка Қўшма Штатлари Кентукки университетини халқаро валюта-кредит муносабатлари, давлат молияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Мехнат фаолияти давомида республикамизда суғурта бозорини шакллантириш ва ривожлантириш, давлат молиясини бошқаришнинг ғазна ижроси тизимини республика ва маҳаллий бюджетларига жорий этиш, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ғазначилик тизимига ўтказиш жараёнларида фаол иштирок этган салохиятли раҳбар ҳисобланади. Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий, савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшган.

2002-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари – Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2005-2007 йилларда Молия вазирининг биринчи уринбосари.

2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – Молия вазири ўринбосари.

2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

2019.02-2019.09 - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг