Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Алоқабанк» мукаммал мобиль иловасини тақдим этди (фото)

«Алоқабанк» мукаммал мобиль иловасини тақдим этди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 26 декабрь куни пойтахтимиздаги «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки корпоратив мижозларнинг банк хизматлари тўғрисидаги тасаввурларини тубдан ўзгартирадиган стратегик лойиҳалар концепциясини ҳавола этди.

«Алоқабанк» мутахассислари томонидан ташриф буюрганларга «Aloqa Business» — мобил иловасининг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Ушбу мобиль илова юридик шахслар учун биринчи мукаммал илова бўлиб, мижозларга банк операцияларининг барча турларини амалга ошириш имконини беради. Дастур ёрдамида инсонларнинг банк офисларига ташрифларини минималлаштириш мумкин, боиси омонат очилишидан бошлаб, то исталаган ходимнинг иш ҳақи картасини тўлдиришгача бўлган барча операцияларни смартфонда амалга ошириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, «Aloqa Business» иловаси бир вақтнинг ўзида турли корхоналарнинг банк операцияларини бажариш, ғазна, бюджет ва ҳисоблар ўртасида сўровлар юбориш каби фунцияларни ўз ичига қамраб олади. Хусусан, кредит қолдиқлари, пул ўтказмалари ва рўйхатдан ўтказилган корпоратив карталарни кузатиб бориш имконияти мавжуд. Айнан ушбу омиллар «Aloqa Business» иловасини муваффақиятли ва шаффоф бизнес юритишнинг ажралмас воситасига айлантиришига катта ишонч билдирилмоқда.

«Aloqa Business» иловасига уланиш учун банкнинг исталган филиалига мурожаат қилишингиз ёки «AppStore» ва «Play Market»лардан юклаб олишингиз ва тақдим этилган логин ва парол билан тизимга киришингиз мумкин бўлади. Буюртма ва сўровларни тасдиқлаш коди тўғридан-тўғри SМS шаклида телефон рақамига юборилади.

Маълум қилинишича, юқоридаги мобиль иловага 2020 йилнинг 21 мартигача уланган мижозларга дебит айланмасининг 50 фоизи миқдорида доимий чегирма тақдим этилади.

Юқори даражада ўтган тадбирнинг иккинчи қисмида «Золотая Корона», «Мир» каби йирик лойиҳаларининг вакиллари сўзга чиқишиб «Алоқабанк» банк билан келгуси ҳамкорлик тўғрисида гапиришди.

Ҳозирги кунда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича етакчи ўринда турадиган «UnionPay»нинг масъул вакили «Алоқабанк» бошқаруви раиси Коммуна Ирисбековага «Йилнинг энг креатив банки» мукофотини топширди.

Тадбир сўнгида, йил давомида иқтисодиёт, молия, инвестиция ва АКТ каби мавзуларни ёритган журналист ва блогерларни мукофотлаш учун таъсис этилган «Aлоқабанк танлови» мукофотининг ғолибларига махсус статуэткалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг