Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Апрелда янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши мумкин

Апрелда янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши мумкин

Фото: «Regulation.gov.uz»

2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши мумкин. Ҳукуматнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра, эски намунадаги акциз маркалари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кун (2020 йил 1 апрель)дан бошлаб тўққиз ой ўтгач (2020 йил 31 декабрь) маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

Хусусан, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда олиб қўйиш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Таклиф этилаётган янги маркалар намуналари фотосуратларда кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг