Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва айрим мамлакатларда коронавируснинг кунлик қайд этилиши, 1—10 июль (инфографика)

Ўзбекистон ва айрим мамлакатларда коронавируснинг кунлик қайд этилиши, 1—10 июль (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда, бугунги ҳолатларни ҳам қўшганда, июль ойида жами 3557 киши коронавирусга чалинди. Ойнинг дастлабки икки кунида кунлик кўрсаткич 300 тадан оз эди. 3 июлдан 7 июлгача ҳар куни 300 тадан ортиқ ҳолат қайд этилган бўлса, сўнгги уч кунда кўрсаткич 400 тадан озайган эмас. Кунлик ҳолат фақат юқорилаб бораётганини инфографикадан ҳам кўриш мумкин.

Қозоғистонда пандемик вазият ўта танглашган, бу ерда кунлик кўрсаткичлар барқарор пасайишда давом этаётган Туркия, ҳатто охирги кунларда янги ҳолатлар кўпайишни бошлаган Испаниядагидан ҳам юқори.

Коронавирус юқори шиддат билан кириб келган Тожикистонда вазият нисбатан юмшаган бўлса, Қирғизистонда кунлик ўсиш баъзида Ўзбекистондагидан ҳам юқори бўлмоқда.

Пандемияга қарши «очиқчасига» курашаётган Беларусда кунлик ҳолатлар камайиши баробарида, жанубий қўшниси Украинада янги касаллар сони кескин кўпайишни бошлади.

Саналган мамлакатлар орасида ҳозирда нисбатан барқарор вазият Жанубий Кореяда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг