Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги тузилди (инфографика)

Коронавирус: энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги тузилди (инфографика)

Инфографика: «Forbes»

«Forbes» нашри «Deep Knowledge Group» маълумотлари асосида мамлакатларнинг коронавирусдан хавфсизлик рейтингини тузди.

COVID-19 борасида энг хавфсиз мамлакат Швейцария, энг хавфлиси Жанубий Судан деб топилди.

Экспертлар рейтинг очколарини беришда мамлакатлардаги карантин ва касалларни аниқлаш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги, иқтисодиётнинг бардошлилигини ҳисобга олишди.

Энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида Германия Швейцариядан сўнг иккинчи ўринга жойлаштирилди. «Бронза» эса Исроилга берилди. Сингапур, Япония, Австрия, Хитой, Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Корея ҳам етакчилар қаторида.

Инфографика: «Forbes»

Хавфсизлик даражасига кўра, рейтингнинг энг ўртасида: 57-ўринда — Руминия, 58-ўринда АҚШ (жаҳондаги энг катта коронавирус ўчоғи) жойлаштирилди. Коронавируснинг учинчи ўчоғи — Россия 61-ўринда.

Ўзбекистон номи келтирилмаган ушбу рейтингда Беларусь — 63, Украина — 66, Қозоғистон — 71, Озарбайжон — 75 ўринда.

Коронавируснинг икки йирик ўчоғи — Европа ва Шимолий Америка энг хавфсиз ҳудудлар деб топилди (биринчи инфографика):

  1. Европа — 562 балл
  2. Шимолий Америка — 549
  3. Яқин Шарқ ва Шимолий Африка — 502
  4. Осиё-Тинч океани — 502
  5. Шарқий Европа ва Марказий Осиё — 480
  6. Жанубий Америка — 445
  7. Марказий Америка — 405
  8. Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубий қисми — 359.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг