Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус билан касалланиши мумкин бўлган жониворлар рўйхати тузилди (инфографика)

Коронавирус билан касалланиши мумкин бўлган жониворлар рўйхати тузилди (инфографика)

Инфографика: Matt Verdolivo/UC Davis

Олимлар коронавирус инфекциясини юқтириб олиши мумкин бўлган жониворлар рўйхатини тузишди — унга умуртқалиларнинг 410 тури киритилган. Ушбу илмий иш ҳақида «Оммавий механика» ёзмоқда.

Рўйхатни шакллантиришда олимлар жониворларда ангиотензинга айланувчи фермент 2 бор-йўқлигига эътибор қаратишди. Чунки айни шу фермент коронавирус учун ҳужайраларга «кириш нуқтаси» саналади.

Жониворлар бешта хавф гуруҳига тақсимланди (инфографика).

Энг хавфли гуруҳ:

  • тор бурунли маймунлар ва гоминидлар (жами 18 тури).

Иккинчи гуруҳ:

  • китлар, дельфинлар, кемирувчилар, буғулар, лемурсимон приматлар, чумолихўрлар ва бошқалар (жами 28 тур).

Ўртача хавф гуруҳи:

  • мушуксимонлар, жумладан, уй мушуги, жуфт туёқлилар, қуёнсимонлар.

Тўртинчи гуруҳ:

  • итлар, чўчқалар, отлар, филлар (Африка).

Энг хавфсиз гуруҳ (бу жониворлар коронавирусни юқтириб олиши эҳтимоли жуда паст):

  • қушлар, денгиз мушуклари, тимсоҳлар, уй сичқонлари ва бошқалар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг