Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Контрактда ўқийдиган талабалар фақат базавий стипендия олади (инфографика)

Контрактда ўқийдиган талабалар фақат базавий стипендия олади (инфографика)

Фото:«Xabar.uz»

«Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ОТМларда стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъи назар базавий миқдордаги стипендия тайинланади ва тўланади.

Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Аввалги ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъи назар 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ўзлаштираётган талабаларга стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорларда стипендия тайинланади ва тўланади.

Шунингдек, аввалги ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъи назар тўлиқ давлат таъминотида бўлган ўзлаштираётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга базавий стипендия миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Инфографика: «Ta`lim yangiliklari» канали

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг