Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Юсупов иши». Суд нега ёпиқ шаклда ўтмоқда?

«Юсупов иши». Суд нега ёпиқ шаклда ўтмоқда?

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати Саид-Абдулазиз Юсуповга оид жиноят иши  юзасидан суд жараёнида бошлангани ҳақида хабар тарқатди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган С. Юсуповнинг  шу йил май ойида ҳибсга олингани яхшигина шов-шувга сабаб бўлгани кўпларнинг ёдида бўлса керак. Ҳибсга олинганидан сўнг  унинг аввалроқ тасвирга олинган баёноти ижтимоий тармоқда тарқалиши ортидан шов-шувларлар баттар кучайди. Бу ҳол тергов жараёнида  тингани йўқ: гоҳ унинг  гўёки қийноққа солинган-солинмагани ҳақида ахборотлар тарқалса, гоҳ қўшимча айбловлар эълон қилингани хусусида маълумотлар урчиди.

Мана, «Юсупов иши» судга чиқибди. Айбловлар ҳам маълум: 167-модда (ўзганинг ишониб топширган мулкини ўзлаштириш), 168-модда (фирибгарлик), 28,211-модда (пора беришга қасд қилиш)... Бир қарашда айбловларда давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган маълумотлар кўринмайди.  Бунақа айбловлар билан озмунча одам жазога тортилмаганми? 

Шундай экан, савол туғилиши табиий: суд нега ёпиқ тарзда ўтмоқда? Олий суд матбуот хизмати эса кўпларнинг тили учида турган мазкур саволга изоҳ бергани йўқ.

Нега?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг