Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ерни талон-торож қилиш билан боғлиқ 359 та жиноят иши қўзғатилди – Бош прокурор

Ерни талон-торож қилиш билан боғлиқ 359 та жиноят иши қўзғатилди – Бош прокурор

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисидаги чиқишида ер сотиш билан боғлиқ жиноятлар ҳақида гапирди.

«Ҳокимларнинг 106 минг гектар ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қонунга зид қарорлари бекор қилинди.

Айни пайтда, қонунни бузган 5.747 нафар мансабдорлар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди, ерни талон-торож қилиш билан боғлиқ 359 та жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди», деди Бош прокурор.

Мисол учун, Қибрай туман ҳокимининг ўринбосари Машрапов «Фловер сити» жамияти раҳбари Ахмедовга 9,8 гектар ер ажратиб бериш эвазига 15 минг доллар пора олган.

Бундан ташқари, Машрапов ўзи ташкил этган «Сано Мега Строй» жамиятига туманнинг турли ҳудудларидан жами 10 гектар ерни гўёки иссиқхона қуриш ва сабзавотчиликни йўлга қўйиш мақсадида ажратилишига эришиб, кейинчалик ушбу ер майдонларини 60 минг долларга сотиб юборган.

Зангиота туманида «Семурғ» фермер хўжалиги бошқарувчиси Тохиров фуқаро Петряковга 70 сотих суғориладиган ерни 380 минг долларга сотишга келишиб, 50 минг долларини олаётганда ушланган.

Қонунни бузган шахслар қилмишига яраша жазосини олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг