Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна «Агробанк», яна имтиёзли кредит ажратишдаги «ўйинлар»...

Яна «Агробанк», яна имтиёзли кредит ажратишдаги «ўйинлар»...

Фото: «Xabar.uz»

АТБ «Агробанк»нинг яна бир филиали собиқ мансабдорининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, банкнинг Гурлан туман филиали раҳбари мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширишда собиқ бошқарувчи О.Ш. ўз таниши С.К.нинг номига «G.TAMORQA» МЧЖни ташкил этиб, амалда ушбу жамиятни ўзи бошқариб келгани аниқланди. «Қўйнингдан тўкилса — қўнжингга!» қабилида иш тутган филиал раҳбари давлат дастури асосида берилган маблағлар ҳисобидан ўз корхонасига 400,0 млн. сўм имтиёзли кредит ажратади. Кредит маблағини бошқа мақсадларга сарфлагач, гаровга қўйилган мулкни сохта ҳужжатлар билан (гаровдан) чиқариб юборади.

Айни пайтда жуда кўп миқдордаги пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик ҳолати бўйича жинояти иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, бу АТБ «Агробанк»нинг жойлардаги филиаллари раҳбарлари томонидан имтиёзли кредитларни талон-тарож қилишга боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Яқинда мазкур молия муассасасининг иккита филиали собиқ бошқарувчиларига нисбатан ҳам имтиёзли кредит ажратишдаги «ўйинлари» сабаб жиноят иши қўзғатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг