Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хивада Чехиялик сайёҳнинг телефони топиб берилди

Хивада Чехиялик сайёҳнинг телефони топиб берилди

Жорий йилнинг 12 январь куни, саёҳат учун Хива шаҳрига келган Чехия давлати фуқароси Harris Eliska Хоразм вилояти Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига оғзаки мурожаат қилиб, «Iphone se» русумли қўл телефонини саёҳат қилаётган вақтда, қайсидир манзилда унутиб қолдирилганини ва телефонни топишда амалий ёрдам берилишини сўраган.

Ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, унутиб қолдирилган «Iphone se» русумли телефон топилди ва эгасига қайтариб берилди. Сайёҳ Harris Eliska билан сухбатлашилганида, у Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг муомила маданияти ва хизмат вазифаларига бўлган муносабатини юқори баҳолаб, уларга ўз миннатдорчилигини билдиришини, ушбу телефон у учун жуда қадрли экани билдирди.

Чехия фуқароси Ўзбекистонга келиб, маданий мерос обидаларини томоша қилиш жараёнида диққатга сазовар жойларни айнан шу телефонда суратга олганини ва суратлар жуда муҳим эканлиги сабабли ҳам телефони топилганидан ҳурсанд эканини билдирди.

ИИВ Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг