Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазир гапнинг индаллосини айтди: «Ҳуқуқини талаб қилган фуқаро ҳамма амалдоргаям ёқавермайди...»

Вазир гапнинг индаллосини айтди: «Ҳуқуқини талаб қилган фуқаро ҳамма амалдоргаям ёқавермайди...»

Бугун Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида Адлия вазири Руслан Давлетов Ўзбекистонда 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Гап бошидаёқ «Давлатнинг манфаати нимада?» дея кўндаланг савол қўйиган вазир унга «Аҳолида юқори ҳуқуқий маданият шаклланишида!» деб жавоб берди. Чунки, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантирмай туриб, қонунга итоаткорлик, тартиб, интизом, тинчлик, осойишталикни таъминлаб бўлмайди. Ўз ҳуқуқини биладиган, қонунларни тушунадиган шахс мажбуриятини ҳам теран англайди, шу сабаб унинг талаби  юқорироқ, сўзи  ўткирроқ,  қадами ҳам дадилроқ бўлади.

Гап орасида вазир «закўнчи» фуқаролар айрим давлат органларига, айрим мансабдорлар ёқмаслигини ҳам қистириб ўтган. Ҳуқуқини талаб қилиб, амалдорни танқид қилган, ҳисобдорликка чақириб, аудио ёки видеога олиб,  оммага эълон қилган одам ҳотиржа-ам ишини қилиб юрган амалдорларга ёқармиди?! Албатта, йўқ.

Бироқ Президентимизнинг энг асосий талаби шундайки, давлат органлари халқ учун ишласин, бу ғоя ҳар қандай мансабдорнинг кундалик иш услубига айлансин. Яъни, давлат аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга ҳаракат қилар экан, ўзи ҳам шу талабларга қараб ўзгариши, ўз фаолиятини яхшилаши , бугуннинг талабига доим тайёр туриши керак.

Хўп, бугунги кунда жамиятимизда ҳуқуқий онг шаклланиши қандай? Чаккимас, дейди, Руслан Давлетов, ҳуқуқий маданият сезиларли ошяпти, дейишга тўлиқ ҳаққимиз бор. Бироқ бу борада қилинадиган ишлар ҳам оз эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг