Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Улардан жабр кўрган бўлсангиз, ички ишларга мурожаат қилинг» — Тошкент шаҳар ИИББ

«Улардан жабр кўрган бўлсангиз, ички ишларга мурожаат қилинг» — Тошкент шаҳар ИИББ

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йил 21 ноябрь куни Яккасарой туман ИИБга 22 яшар Жоҳар Л.дан номаълум шахслар томонидан «Malibu» автомобили салонидан умумий қиймати 11,2 миллион сўм бўлган шахсий буюмлари ўғирлангани ҳақида мурожаат келиб тушди. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси («Ўғирлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати. 

22 ноябрга ўтар кечаси, соат 3:30 атрофида Шайхонтаҳур туман ички ишлар идораларига 41 ёшли Лазиз А. мурожаат қилади ва «Epica» автомобилидан шахсий буюм ҳамда ҳужжатлари ўғирланганини билдирди. Ушбу ҳолат бўйича ҳам юқоридаги модда билан жиноий иш қўзғатилган.

Тезкор тадбирлар давомида жиноят-қидирув ходимлари томонидан кузатув камералари ёзувлари ўрганилди ва икки ўғирлик ҳам «Cobalt» машинасида ҳаракатланган шахслар томонидан амалга оширилгани аниқланди. Кўрилган чоралар натижасида 23 ноябрь куни гумонланувчилар қўлга олинди.

Улар Андижон шаҳрида туғилган 24 яшар Мансур Мансуров, Афзал Лутфиев ва 22 ёшли Хуршидбек Шамшиддинов бўлиб чиқди. Ҳозирда уларнинг шунга ўхшаш бошқа жиноятларга дахлдорлиги текширилмоқда.

Фуқаролардан мазкур шахсларнинг қилмишларидан жабрланган бўлсалар ички ишлар идораларига мурожаат этишлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг