Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учар йигитларнинг ови бароридан келмади. Улардан жабр кўрган бўлсангиз, хабар беринг

Учар йигитларнинг ови бароридан келмади. Улардан жабр кўрган бўлсангиз, хабар беринг

2019 йил 19 октябрь куни соат 17:30 да фуқаро Б.Д. ва танишлари А.А. ҳамда «И» исмли шахслар билан жиноий тил бириктириб, Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳудудида жиноятга қўл урди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

Номи юқорида келтирилган шахслар кўчада кетаётган фуқаро Н.Ҳ.га тегишли нархи 500.000 сўмлик «Самсунг Галахи А6» русумли уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олиш баҳонасида олиб, қайтариб бермай А.А.га тегишли «Нексия-2» русумли автомашинага ўтириб, ҳодиса жойидан яширинган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, Б.Д. ва А.А.лар ушланганлар.

Ҳолат юзасидан 2019 йил 30 октябрь куни Миробод тумани 3-сонли ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаролар Б.Д., А.А. ва «И» исмли номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида А.А. ва Б.Д.лар муқаддам бир неча маротаба талончилик жиноятини содир этганликлари аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран содир этилган талончилик) билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шу билан бирга, ҳозирда «И» исмли номаълум шахсни аниқлашга қаратилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Агарда сиз ҳам ушбу шахслар ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБнинг 71-291-58-02, 71-230-38-75 ва 71-230-38-43 рақамлари орқали мурожаат қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг