Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ниқобли босқинчилар сотувчини уриб, дорихонани ўмарди

Тошкентда ниқобли босқинчилар сотувчини уриб, дорихонани ўмарди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

21 ноябрь, пайшанба куни соат 01:10 атрофида 26 ёшли Н.М., 25 ёшли И.Х. ва 23 ёшли Н.И. юзларини тиббиёт ниқоби билан беркитган ҳолда Чилонзор тумани, 18-мавзедаги МЧЖга қарашли дорихонага кириб, сотувчи Х.М.нинг юзига уриб, сумка ичидаги 16 500 000 сўм ва кассадаги 1 500 000 сўмни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида И.Х. жиноий шериклари билан бирга ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида И.Х., Н.М. ва Н.И.га нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг