Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 5 нафар талабанинг ўлимига алоқадор иш бўйича суд ҳукми ўқилди

Тошкентда 5 нафар талабанинг ўлимига алоқадор иш бўйича суд ҳукми ўқилди

Фото: «Xabar.uz»

Қишнинг сўнгги кунларида Тошкентнинг Юнусобод туманида ижарада яшаётган беш нафар талаба номаълум моддадан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар тарқалганди.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2-босқич талабалари — Мавлонбек Усмонов, Раҳматуллоҳ Солиев, Давронбек Ғофуров, Сингапур университети 2-босқич талабаси Оятуллоҳ Иброҳимов ҳамда Тошкентдаги ИНҲА университети 1-босқич талабаси Сардор Ҳакимжонов — уларнинг ҳаммаси Андижон вилоятидан эди.


Мавзуга оид: Беш талаба. Беш она. Беш мусибат. Тинчлик замонида ўлишга ҳаққинг йўқ эди, болам! (видео)


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида талабаларни ижарага қўйган уй эгасига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Республика Суд тиббиёт экспертизаси Тошкент шаҳар Морфология бўлимининг хулосасига кўра, ижарачиларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш натижасида ўткир нафас ва юрак, қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлгани аниқланган. Уларнинг қонида токсик концентрацияси турли фоизларда бўлган корбокси-гемоглабин моддаси топилган.

Бундан ташқари, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 2021 йил 23 апрелдаги комплекс экспертиза хулосасига кўра, уйнинг хоналарида ўрнатилган газ ускуна ва жиҳозлари техник ва меъёрий қоида талабларига асосан ўрнатилмагани, амалдаги талабларга жавоб бермаслиги, газ ускуна ва жиҳозлари ўрнатиш техник талабларига жавоб бермаслиги, газ ускунаси ва жиҳозларининг дудбўронлари ёниш маҳсулотларини чиқиш йўналишлари тўғри ўрнатилмагани амалдаги талабларга жавоб бермаслиги аниқланган.

Судланувчи – уй эгаси Жиноят кодексининг 102-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Манфаатдор томонларга етказилган моддий ва маънавий зарар бўйича фуқаролик иш юритуви тартибида фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг