Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ ҳокимлик мансабдорини жиноят устида қўлга олди

ДХХ ҳокимлик мансабдорини жиноят устида қўлга олди

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс, балиқчилик хўжалиги ташкил этишни режалаштирган тадбиркорга 1,32 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига 12.800 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахс дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун сўралган пулдан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг