Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тескари тадбиркорлик. Сергелида «ерфурушлик» фош этилди

Тескари тадбиркорлик. Сергелида «ерфурушлик» фош этилди

Фото: «crimerussia»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ходимлари ерфурушликнинг олдини олди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га маҳкама матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, тумандаги Жанубий саноат ҳудудидан «О.Р» МЧЖга инвестиция жалб қилган ҳолда иш ўринлари яратиш шарти билан ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш учун умумий майдони 0.70 гектар ер участкаси «ноль» қийматида ажратиб берилганди. Бироқ жамият таъсисчиси Х.Н. ва бошқалар амалда ҳеч қандай қурилиш ишларини амалга оширмай, ер майдонини сотиш тараддудига тушишади. Қуп-қуруқ ерни 155 минг АҚШ долларига баҳолаган «тадбиркорлар» келишилган суммадан 10 мингини олаётганда қўлга тушади.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг