Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркорни «шилиш» пайига тушган муҳандис қўлга олинди

Тадбиркорни «шилиш» пайига тушган муҳандис қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Юмуш билан биров ҳузурингга келса-ю сен унинг қўлига қарасанг?!

Тўғри, бундай  манзаралар фавқулодда ҳолат эмас. Бироқ  ён-атрофга қара: «а» десанг, «ма» деб пул тутқазадиганлар тобора камайиб бормоқда. Бу ёғига ҳаддингни билмасанг  —  ҳолингга вой!

Буни «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Чинабод ЭТК энергия сотиш муҳандиси А.Аҳмедов ҳис қилганми-йўқми, ишқилиб, ҳузурига яхши ниятда келган фуқаро Р.Жамалдиновни «шилиб» қолиш пайига тушсами?!

Жамалдинов — тадбиркор, Балиқчи тумани «Ўлмас» маҳалласида жойлашган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинони ижарага олиб, катта ишлар бошидан турган одам. Ушбу бинони электр энергияси билан таъминлаш, шартномалар тузиш, лойиҳалаш ва электр жиҳозларини ўрнатиш учун югуриб юрганди. Ҳали иш бошламай таъмага дуч келганини, рости, ҳазм қилолмади. А.Аҳмедов унинг муроди ҳосил бўлиши учун 2 миллион сўм  талаб қилди-да.

Розилик аломатини билдирган тадбиркор тўғри Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармасига учради: шунақа-шунақа гап, бу олғирнинг танобини тортиб қўясизларми?

Бўлмасачи!

Хуллас,  келишилган вақт, айтилган жойда муҳандис икки миллион сўмни олаётган пайтда қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг