Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судьялар олий кенгашида янги ўринбосар лавозими ташкил этилди

Судьялар олий кенгашида янги ўринбосар лавозими ташкил этилди

Фото: Xabar.uz

«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунни имзолади.

Ҳужжатга кўра:

  • амалдаги судьяларнинг фаолиятини адолатли баҳолаш тизимини яратиш учун судья фаолиятининг самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланишини таъминловчи аниқ мезонлар яратилади;
  • суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш учун Судьялар олий кенгаши таркибидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари чиқарилмоқда;

Судьялар олий кенгашига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилмоқда:

  • судьялар дахлсизлиги бузилганлиги ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашилганлик ҳолатлари бўйича прокуратурага тақдимнома киритиш;
  • Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда ҳудудий малака ҳайъатларининг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш;
  • судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш;
  • Кенгашнинг ҳамда суд тизимининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;

Суд тизимида коррупциянинг олдини олиш мақсадида:

  • Судьялар олий кенгаши раиси томонидан одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб бориш тартиби ўрнатилмоқда;
  • Судьялар олий кенгашида коррупцияга қарши курашиш вазифаси юклатилган ўринбосар лавозими ҳамда Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси ташкил этилмоқда.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг