Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сўконғичлик ҳокимлардан МИБчиларга ўтдими? (аудио)

Сўконғичлик ҳокимлардан МИБчиларга ўтдими? (аудио)

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Касби туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғига тегишлилиги айтилаётган аудио тарқалди.

Nasafnews сайтининг ёзишича, таҳририятга Касби туманидан овозли хабар ва ёзма мурожаат келиб тушган. Аудиода раҳбарнинг  ўз ходимига уйма-уй юраяптими-йўқми қаттиқ оҳангда сўрагани, шундан сўнг ходимини буралаб сўкиб (қуйидаги аудиода сўкинилган сўзлар ўчирилди – таҳр.), обдон «сийлайди». Ёзма мурожаатда ўзини ошкор этишларини истамаган фуқаро овоз Касби туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғига тегишлилигини иддао қилади.

Мурожаатчи ходимлар нафақат сўкиш эшитишаётгани, балки маошларини вақтида олишолмаётгани, карантинда қийин аҳволда қолган аҳоли эса тўловга мажбур қилинаётгани ҳақида ҳам ёзган.

– Раҳбарнинг бунақа муносабати доимий тус олган, – деб ёзади мурожаат эгаси. – Кундалик йиғилишлар ходимларнинг шахсиятига тегиш билан бошланиб, жамоавий ҳақоратлаш билан тугайди. Карантин даврида Мажбурий ижро бюроси ходимлари маошини ўз вақтида олмасдан ишлаб турган бўлса ҳам, уйма-уй юришга мажбурланмоқда. Карантинда ишсиз қолган аҳоли ҳам турли йўллар билан тўлов қилишга мажбурланмоқда.

Овозли хабар таҳририятга келиб тушганидан сўнг ушбу овоз Касби туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғига тегишли ёки йўқлигини аниқлаштириш мақсадида журналист Қашқадарё вилояти МИБга қўнғироқ қилган. «МИБчилар» аниқ бир жавоб айтолмай, алоқани узган.

«Ҳаммаси кейин бошланди – вилоят прокуратураси ходимлари таҳририятга боғланишди. Қолгани ўша, ҳаммамиз билган эски гаплар! Таҳририят мухбири АЙБДОР!» – деб ёзади Nasafnews сайти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг