Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёдаги даҳшатли қотиллик тафсилотлари очилди

Сирдарёдаги даҳшатли қотиллик тафсилотлари очилди

Фото: Xabar.uz

Сирдарё вилоятида аёл кишининг ўлдирилиб, ёқиб юборилиши билан боғлиқ жиноят юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖКБ томонидан воқеа тафсилотларига ойдинлик киритилди.

Қайд этилишича, ушбу жиноятни фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида, шахси номаълум мурда – 1992 йил 20 июнь куни Сирдарё туманида туғилган, миллати тожик, муқаддам судланмаган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, турмушга чиқмаган, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Гулистон шаҳри «Меҳрибонлик уйи»да рўйхатда турувчи фуқаро С.С. эканлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида марҳума С.С.нинг яқин дугонаси Н.Ш. ва унинг синглиси Н.Ш. ҳамда уларнинг таниши М.Ш. (эркак) 2021 йил 7 сентябрь куни 20:00ларда Гулистон шаҳридаги ижара уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтиришган вақтида С.С. уларнинг уйига келади ва биргаликда спиртли ичимлик ичишади.

Ўртада юзага келган жанжал оқибатида Н.Ш. дугонасининг кўкрак, бўйин ҳамда орқа курак қисмига, жами тўрт маротаба тан жароҳати етказганлиги натижасида С.С.нинг жони узилади.

Жиноят изини яшириш мақсадада қибиҳ йўл тутилади – М.Ш. дўкондан олиб келган арра ёрдамида марҳумнинг танаси бўлакларга бўлиниб, қора салафанга солинади ва 8 сентябрь куни соат 15:00ларда М.Ш. ўзининг таниши, Р.М.ни чақиртириб, унинг бошқарувида бўлган «Кобальт» русумли автомашинасига мурдани юклаб, 9 сентябрь куни соат тахминан тунги бирларда Мирзаобод тумани Деғқонобод МФЙ худудидаги дала майдонига олиб боришиб, мурдани устига разбавитель сепишиб, ёқиб юборишади.

Ҳозирда далилий ашёлар олиниб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Н.Ш. ва унинг синглиси Н.Ш. ҳамда М.Ш. ва Р.М. қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан 2021 йил 10 сентябрь куни Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2- қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг