Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерободда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилинди

Шерободда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилинди

Сурхондарёда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига пора таклиф қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

2019 йилнинг 27 ноябрь куни К.Т. бошқа шахснинг номида бўлган УАЗ русумли автомашинани ишончномасиз бошқариб келганлиги учун ЙПХ инспектори томонидан автомашина жарима майдончасига жойлаштирилиб, тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Икки кун ўтгандан сўнг, К.Тнинг укаси, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро С.К. автомашинани жарима майдончасидан чиқариш ва жарима миқдорини камайтириб беришни сўраб, Шеробод тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимига 200.000 сўм пулни пора тариқасида бераётган вақтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўз хавфсизлиги бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бўлими ва Шеробод тумани прокуратураси масъул ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ушланган.

Ҳолат юзасидан, 2019 йилнинг 30 ноябрь куни фуқаро С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг