Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергелида «Маtiz»дан катта миқдордаги наркотик моддалар топилди

Сергелида «Маtiz»дан катта миқдордаги наркотик моддалар топилди

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сергели туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро Р.Т. бошқарувидаги «Матиз» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кўздан кечириш давомида автомобилда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.Д.га  тегишли бўлган бир дона қоғоз қути борлиги аниқланди.

Мазкур қути белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса, унинг ичидаги 5 дона скотчланган ўрамларда наркотик моддалар яширилганлиги фош бўлди.

Экспертиза хулосасига кўра мазкур ўрамлардаги наркотик моддалар 3 кг. 928 гр. оғирликдаги «опий» ҳамда 2 кг. 873 гр. оғирликдаги «гашиш» гиёҳвандлик воситалари эканлиги аниқланди.

Шундай қилиб, тезкор тадбир давомида қонунбузар шахсдан жами оғирлиги 6 кг. 800 гр.дан зиёд бўлган наркотик моддалар олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг