Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда МИБ ходимини ёқиб юборишга қасд қилинди

Самарқандда МИБ ходимини ёқиб юборишга қасд қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари  тажовузга учради. Айни маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам, МИБ бош директорининг биринчи ўринбосари ҳам тасдиқлади. Уларга кўра, МИБ иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди ҳал қилув қарорига асосан  Д.Р.ни (1978 й.т., аёл) уй-жойдан чиқариш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган. 

Суд қарорининг ижросига киришилиши жараёнида Д.Р. уй-жойдан чиқишдан бош тортиб, МИБ ходимларининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатади. Бунда аёл хизмат вазифасини бажараётган ходимлар устига бензин сепиб, ёниб турган сочиқни уларнинг устига улоқтириб юборади. Д. Р.нинг бундай хатти-ҳаракати сабаб ижро иши якунига етмайди.

МИБ ходимлари қандай жароҳат олгани ҳақида ҳали аниқ маълумот йўқ. Бироқ ҳолат бўйича Д.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг