Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда ҳибсга олинган ўзбек ёрдамга муҳтожлиги айтилмоқда

Қозоғистонда ҳибсга олинган ўзбек ёрдамга муҳтожлиги айтилмоқда

Фото: «news.rambler.ru»

Таниқли шифокор ва адиба Муаззам Иброҳимова «Фейсбук» тармоғидаги саҳифасида  ташвишли хабар қолдирди.

Унга қозоқ дўстларидан бирининг хабар  беришича, Олмаотага яқин Талғар деган туманда сирдарёлик  Э.Н.Холмирзаев (ёши 40-45 оралиғида) уч ойдан бери ҳибсда ушлаб турилибди. Ўзбекистондан май ойида иш излаб келган ҳамюртимиз зўрлаш жиноятида гумон қилинмоқда.  Гумондорнинг Қозоғистонда ҳеч кими йўқ. Қариндош-уруғларига телефон қилишига рухсат беришмаяпти. Адвокат ҳам берилмаган.

«Мен у одамни умуман танимайман,  — дея алоҳида таъкид этади хабарида. — Айбдор ёки айбсизлигини ҳам билмайман. Шу хабарни тарқатиб юборайлик, зора йигитнинг яқинларига хабар етиб борса ёки Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси ишни ўрганиб, юртдошимизга амалий ёрдам беришса...».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг