Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўқондаги чойхонада ўқ овози эшитилди, уч киши яраланган...

Қўқондаги чойхонада ўқ овози эшитилди, уч киши яраланган...

Қўқондаги чойхоналардан бирида ўқ отар қуролдан ўқ узилиб, жиноят содир этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари хабар бериб ўтди.

2020 йил 6 февраль куни соат 00.10 ларда Қўқон шаҳар, Генерал Узоқов кўчасида жойлашган чойхонда фуқаро Ж.Ж. фуқаро Б.М. ва унинг икки нафар шериклари билан жанжаллашган.

Жанжал давомида, Ж.Ж. чойхона кириш эшиги олдида турган Б.М. ва унинг шерикларига ўзида бўлган ўқ отар қурол (ов милтиғи) дан икки маротаба ўқ отиб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчилар олган жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми «а, п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг