Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш кераклиги муҳокама этилди

Қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш кераклиги муҳокама этилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Қонун ҳужжатларининг тарқоқлиги амалда уларни идрок этишнинг мураккаблигига, ҳуқуқий тафовутлар ва низоларга, ортиқча тартибга солиш ва бюрократияга олиб келади.

Шу ва шунга ўхшаган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Мазкур Фармонни қабул қилишдан мақсад ва унинг мазмун-моҳияти бўйича жорий йил 29 сентябрь куни Миллий матбуот марказида «Қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак?» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги мутасадди ходимлари томонидан Фармон билан қандай тартиблар ва янги чора-тадбирлар чорий этилаётганлиги, булар қандай ижобий натижаларга олиб келишига оид маълумотлар берилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан Фармонда миллий қонунчилик тизимини ривожлантиришнинг бир неча муҳим йўналишлари белгиланганлиги айтиб ўтилди.

Жумладан, биринчидан, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни кенг кўламда қайта кўриб чиқишни ва бекор қилишни таъминловчи «тартибга солиш гильотинаси» усули жорий этилмоқда.

Миллий қонунчилик базасида 30 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, уларнинг 5 фоизини қонун ҳужжатлари, 95 фоизини эса қонуности ҳужжатлари ташкил этади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сони қўплиги ва тарқоқолиги, биринчи навбатда, тадбиркорлик соҳасидаги тартибга солиш юкини ошишига ва бюрократик тўсиқлар, номувофиқликлар келиб чиқишига ва қонун талабларини эътиборсиз қолдиришга олиб келмоқда.

Иккинчидан, Фармон билан ҳаддан ташқари тартибга солишнинг олдини олиш ва қонунчиликни тизимлаштириш мақсадида қуйидаги қатор чора-тадбирлар белгиланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг индивидуал ва ташкилий тусдаги ҳужжатларини улар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фарқлашнинг аниқ мезонларини қонун даражасида белгилаш;
  • янги таҳрирдаги қонун ҳужжати ўрнига бир вақтнинг ўзида амалдаги қонун ҳужжатини ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи янги қонун ҳужжатини қабул қилиш;
  • Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш ҳамда тадбирлар ўтказишни ташкил этиш юзасидан қабул қилинган ҳужжатларини тегишли йил якуни бўйича ўз кучини йўқотган деб топиш амалиётини жорий қилиш.

Учинчидан, Фармонда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини уларни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига  киритиш билан тизимлаштириш, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш ташаббуси билан ҳокимликларнинг норма ижодкорлиги фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг маълумотлар базасида автоматик жойлаштириш механизмини жорий этиш кўзда тутилган.

Маълумот учун: ҳозирги вақтда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасида ҳокимликларнинг 3 мингдан ортиқ актлари мавжуд бўлиб, экспертларнинг хулосаларига кўра, уларнинг 50фоиздан ортиғи тизимлаштирилиши ёки бутунлай бекор қилиниши мумкин.

Тўртинчидан, тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимни жорий этиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тизими такомиллаштирилмоқда.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими - Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги муаммоларни таҳлил қилиш, уларни ҳал қилиш йўллари, рақобатга таъсир қилиш, янги воситалар ва тартибга солиш қоидаларини жорий этишнинг прогнози ва эҳтимолий оқибатларини баҳолаш, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун фойда ва харажатларни таҳлил қилишдан иборат.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг