Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда кекса аёлнинг тилла тақинчоқлари ва пули кўчада талон-торож қилинди

Қашқадарёда кекса аёлнинг тилла тақинчоқлари ва пули кўчада талон-торож қилинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, 2020 йилнинг 18 январь куни тахминан соат 16:45 ларда номаълум шахслар Шаҳрисабз туманининг Меҳригиё кўчасида кетаётган 56 ёшли С.А.га ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг қўлидаги сумкани тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Сумка ичида 4.400.000 сўм нақд пул ва 4 турдаги тилла тақинчоқлар бўлган.

Бу ҳолатдан қўрққан С.А. дарров ИИБга мурожаат қилмаган ва бироз вақт ўтганидан сўнг 2020 йилнинг 25 январь куни Шаҳрисабз шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 37 ёшли Ч.Х. ва С.М.лар, 27 ёшли М.М., 25 ёшли С.У. ва 24 ёшли А.Х.лар содир қилганликлари аниқланиб, улар жиноят ишида ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган талончилик) билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг