Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокурор протестлари натижасида қанча суд қарори «брак»ка чиқди?

Прокурор протестлари натижасида қанча суд қарори «брак»ка чиқди?

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бугун Бош прокуратурада  бўлиб ўтган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида тизим томонидан амалга оширилган муайян ишлар хусусида мухтасар маълумот бериб ўтилди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ўтган йили қонунлар ижроси устидан назорат, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлат дастурлари ижросини ташкил этиш борасидаги тадбирлар натижасида 90 мингга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 154 минг нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан жами 2 трлн. 341 млрд. сўмлик зарарни қопланиши таъминланди.

Тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш каби иқтисодиётимиз ривожидаги долзарб йўналишларда тизимли тадбирлар амалга оширилиб, 4.163 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 15.961 нафарига муаммоларини бартараф этишда кўмаклашилди.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган фуқароларни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 1.554 та оғир шароитда яшаётган ҳамда 9.896 та уй-жойга муҳтож оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди, 7.324 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Судларда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурийишлар кўрилишида фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

Прокурор протестларига асосан жиноий судларнинг 1 997 нафар шахсга нисбатан қарорлари, шунингдек фуқаролик судларининг 1 455 та, иқтисодий судларнинг 786 та, маъмурий судларнинг 1 085 та қарорлари ўзгартирилиши ёки қонунга мувофиқлаштирилиши таъминланди.

Прокуратура органлари томонидан 2019 йилда 313 мингдан ортиқ фуқаронинг мурожаатлари бевосита прокуратура органларида ҳал этилди, 46 мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан бюджетга 1,4 трлн. сўмга яқин маблағ қўшимча ҳисобланиб, шундан 563 млрд. сўми ундирилди, ноқонуний муомаладаги 3 млн. 306 минг АҚШ доллари ва 6,9 млрд. сўм олиб қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ҳам газ ва электр энергиясидан 37 трлн. сўм, ижро ҳужжатлари бўйича 15,7 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди.

Маҳкама матбуот хизмати алоҳида таъкидладики, ҳайъат мажлисида асосий эътибор муайян ютуқлардан кўра, 2019 йилда тизимда йўл қўйилган камчиликлар, хато ва нуқсонлар ҳамда уларни тезкор равишда бартараф этиш чораларига қаратилди. Зотан, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, натижадорлик ҳаммамиз учун бош талаб, асосий мезонга айланмоқда. Бу борада 2020 йил барчамиз учун алоҳида синов ва масъулият йили бўлади. Энди кечаги ютуқ ва марралар, бизни сира қониқтирмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг