Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пискентда марҳумлар «қўли» билан 85,8 млн. сўм пенсия пули ўзлаштирилди

Пискентда марҳумлар «қўли» билан 85,8 млн. сўм пенсия пули ўзлаштирилди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ўзлаштиришнинг антиқа усули фош этилди.

Гап шундаки, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пискент туман бўлими бош инспектори Ш.М., АТБ «Халқ банки» Пискент туман филиали сайёр касса кассири У.Х. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, ҳар ойда пенсия пуллари тарқатиш учун тузиладиган тўлов қайдномаларига вафот этганлиги киритилган фуқароларнинг пенсия пулларини давлат фойдасига қайтармасдан, 142 нафар марҳумлар номидан ўзлари имзо қўйишиб, 85,8 млн. сўм пенсия пулларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишганликлари аниқланди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг