Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган банк ходимлари аниқланди

Пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган банк ходимлари аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан АТ «Халқ банки» Андижон вилояти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, банкнинг Асака филиали сайёр касса ҳисобчи-назоратчилари Н.Қ. ва С.Р. 158 нафар фуқаронинг жами 90,3 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини тарқатмасдан, тўлов қайдномаларида имзоларни сохталаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, банк филиалининг собиқ раҳбари У.Ю. ва бошқалар «Э.Д.» МЧЖ томонидан кредит маблағини тўлиқ сўндириш учун тўланган 58 млн сўмни банкка кирим қилмасдан ўзлаштирганлиги, қилмишларини яшириш мақсадида нотариал идорага сохта ҳужжатлар тақдим қилиб, гаровдаги мулкка қўйилган тақиқни бекор қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг