Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пайариқ бозоридаги ваҳший қотиллик бўйича суд иши бошланди

Пайариқ бозоридаги ваҳший қотиллик бўйича суд иши бошланди

Фото: «stavropolye.tv»

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида судья Т.Қодиров раислигида турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдиришда гумонланаётган А.Б.га нисбатан суд иши бошланди. Бу ҳақда судья катта ёрдамчиси Отабек Қодиров маълум қилди.

Судланувчи А.Б. 2019 йил 7 август куни соат 14:30 ларда Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани Ғойиб ота маҳалласида жойлашган «Челак деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти ҳудудида тадбиркор В.Г.га тегишли савдо растасига сотиш учун қўйилган ошхона пичоғи билан 1993 йилда туғилган турмуш ўртоғи Н.Г.ни қасддан ўлдириш мақсадида чап кўкрак қафаси орқа соҳасига икки марта зарб билан урган.

Н.Г. «Челак деҳқон бозори» ҳудудидаги 41-сонли дорихонага қочиб борганида А.Б. жиноий мақсадини охирига етказиш мақсадида унинг ортидан таъқиб қилиб, қўлидаги ошхона пичоғи ёрдамида ўта шафқатсизлик билан ҳаёти учун муҳим чап ўпка ва чап курак соҳаларига, чап елка бўғими ва чап қўлтиқ ости соҳаларига пичоқ билан 9 марта зарба берган. Оқибатда Н.Г. воқеа жойида вафот этган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосасида Н.Г.нинг ўлими етказилган тан жароҳатидан кейин ўткир қон кетиш билан кечган организмининг қонсизланиши оқибатида юз берганлиги, оғирлик даражаси бўйича оғир тан жароҳати гуруҳига кириши аниқланган.

Судланувчи А.Б. ўзининг ғайриқонуний жиноий ҳаракатлари билан жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда, яъни ўта шафқатсизлик ва безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж,л» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг