Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга ноқонуний кириб келган шахслар қидирилмоқда

Ўзбекистонга ноқонуний кириб келган шахслар қидирилмоқда

2022 йил 17 ноябрь куни Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириб келган икки шахс қидирилмоқда.

1992 йилда туғилган Жамалов Бақижон Ибрагим ўғли (Қозоғистон Республикаси фуқароси, Остона шаҳри, Кабанбой Батир кўчаси 60/1 уй 3 хонадонда яшовчи) ва унинг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи 1999 йилда туғилган Нугманова Нодирабегим Аманжул қизи (Қозоғистон Республикаси фуқароси, Актау қаласи 12А-кичик тумани 14 уйда яшовчи)га нисбатан Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

«Ҳурматли фуқаролар, агарда сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 102 рақами ёки +998999229677, +998999896288, +998991041212 орқали хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади», дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг